UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:55ЕЧЛ. "Интер" – "Барселона" 2:3 (матнли трансляция)  365 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  1 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  0 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  1 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  2 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  3 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  4 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  1 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0

Бахтиёр Ашурматов: «Бундай иқлим шароитида 90 дақиқа ҳужум қилиб бўлмайди» Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: «Бундай иқлим шароитида 90 дақиқа ҳужум қилиб бўлмайди»

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов Ҳиндистонга қарши ўйиндан сўнг ғалаба учун учрашувнинг сўнгги дақиқаларигача курашган шогирдларидан миннатдор эканини айтди.
«Аввало ғалаба учун бутун жамоага, ғалаба учун ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача курашган футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Биринчи бўлим анча оғир кечди, аммо иккинчи бўлимда футболчилар ўзларига келишди ва муҳим ғалабани қўлга киритдик», - дейди Ашурматов.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи шунингдек Ҳиндистон терма жамоасини кучсиз рақиб эмаслигини ва уларнинг сафида яхши футболчилар бор эканини қўшимча қилди.

«Ҳиндистон кучсиз рақиб эмас. Ўйиндан олдин ҳам айтган эдим. Ҳиндистон футболи анча ўсишга эришган. Бугун улар анча тартибли ўйин намойиш этишди. Аммо, футболда, айниқса бундай иқлим шароитида тинимсиз ҳужум қилиш ҳам, ҳимояланиш ҳам қийин. Улар ўйин охирида хато қилишди ва биз бундан фойдаландик».

«Ўйиндан олдин бугун қийин бўлишини шогирдларимга айтган эдим. Танаффус пайтида эса уларга иккинчи бўлимда янада босимни ошириш кераклигини айтдим. Улар иккинчи бўлимда ишончни оқлашди ва охиригача курашишди. Бунинг учун уларга яна бир марта ўзим ва мураббийлар штаби номидан раҳмат айтаман», - дея қўшимча қилди мураббий.

Бугун ўйин давомида стадионда бир қанча маҳаллий мухлислар Ўзбекистонга мухлислик қилишди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи бу ҳолат учун уларга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдирди.

«Ўйин давомида стадионда бир қанча маҳаллий мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Бу биз учун кутилмаган совға бўлди. Уларга раҳмат. Бизнинг терма жамоамиз биринчи навбатда мухлислар учун ўйнайди. Бизнинг ниятимиз Ўзбекистонда бизга мухлислик қилаётган барчага хурсандчилик улашиш ва уларга манзур бўладиган ўйин намойиш этиш».

Бугунги ўйинда илк голга муаллифлик қилган Игорь Сергеевни эса маҳаллий журналистлар келажакда Максим Шацкихнинг ўрнини боса оладиган ҳужумчи бўла олиши мумкинлиги айтишди ва мураббийдан бу ҳақдаги фикрини сўрашди.

«Игорь жуда меҳнаткаш йигит. У машғулотларда ҳам жуда кўп тер тўкади ва ўз устида кўп ишлайди. Агар ўз устида ишлашда давом этса, келажакда албатта Максим Шацких каби Ўзбекистоннинг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўла олади», - деди Ашурматов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика