UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  108 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

"Бавария"нинг янги мураббийи - Флик. Ким у? Янгиликлар

"Бавария"нинг янги мураббийи - Флик. Ким у?

Нико Ковач истеъфосидан сўнг ҳаммада савол пайдо бўлди: "Бавария"нинг янги мураббийи ким бўлади?

Мюнхенликлар машҳур мутахассисларнинг бири билан шартнома тузиши мумкин эди (Аллегрия ёки Моуринью), аммо Германия терма жамоаси штаби билан ЖЧ-2014да муваффақиятли иштирок этган Ханс-Дитер Фликни қолдиришди.


Футболчи Флик

Флик футболчилик даврида иқтидорли ярим ҳимоячи бўлган ва катта муваффақиятларга "Бавария"да эришган. У Мюнхен клубида 6 йил тўп тепиб, 4 марта Германия чемпиони бўлган. Флик мюнхенликлар сафида 104та учрашув ўтказган бўлсада, бор-йўғи 5 та гол уришга эришган.

Флик 6 йилдан сўнг "Кёльн"га ўтди. Ханс-Дитер деярли ўйин амалиётига эга бўлмади. Балки қизил карточка кўп олгани учун уни таркибга киритишмагандир. Фликнинг фаолиятидаги сўнгги клуб "Бамменталь" бўлди ва ярим ҳимоячи у ерда тиззасидан жиддий жароҳат олди ва фаолиятини 1993 йилда (28 ёш) якунлади.

Умуман олганда Флик футболчи бўлишни хоҳламаган. У банк соҳасида ўқиган ва шунчаки роҳат олиш учун учинчи лигадаги "Зандхаузен" сафида тўп тепган. Футболчи бўлишга жиддий қизиқмаган Ханс-Дитер "Штутгарт" таклифини рад этди, аммо "Бавария" шартнома юборганида у тезда рози бўлди.


Мураббий Флик

Флик Ковач истеъфосигача ёшларни асосий таркибга қўшиш учун бош мураббийга кўмаклашди. Мақсад - "Бавария"ни ёшартириш эди. Томас Мюллер захирада қола бошлади, Хуммельс эса "Боруссия"га (Дортмунд) кетди.

Флик Мюнхендан олдин Германия терма жамоасида ишлаган. 2006 йилда Йоахим Лёв уни ўзига ассистент қилиб олган. Немислар у билан жаҳон чемпиони бўлишди, хатто битта учрашувда Ханс бош мураббий вазифасини бажарди. Бу 2008 йил Европа чемпионатида содир бўлганди. Йоахим Лёв дисквалификация қилингани боис, Флик Португалияга қарши баҳсда чизиқ ёнида туриб жамоани бошқарган.

Флик кўпроқ стандартларга эътибор берарди, ЖЧ-2014да Германиянинг устун томони ҳам стандартлар бўлган. Турнирдаги 6та гол бурчак ва жарима зарбаларидан урилган эди. Ўша пайтдаги миш-мишларга кўра, Флик футболчиларни яхши тушунган, Лёв эса қаттиққўл мутахассисга айланиб, фақат кўрсатмалар билан чекланган экан. Флик терма жамоани тарк этганидан сўнг Ўзил, Мюллер, Хуммельс ва Боатенг Лёв билан тил топиша олмади ва уларни МТЖдан ҳайдаб юборди десак ҳам бўлаверади.


Яна қаерда ишлаган?

Флик Лёв ёрдамчиси бўлгунга қадар 5 йил "Хоффенхайм"ни бошқарган. Аммо ўшанда бу клуб Германиянинг тўртинчи лигасида эди. Флик биринчи мавсумда жамоани учинчи лигага олиб чиқди ва 2005 йилгача турнир жадвали ўртасида юрди.

Унинг кейинги жамоаси "Ред Булл" томонидан сотиб олинган ва кейинроқ "Ред Булл Зальцбург" деб номи ўзгартирилган "Аустрия" бўлди. Жамоага Лотар Маттеус ва Жованни Трапаттонилар таклиф қилинган эди, Фликни эса Трапаттонига ёрдамчи сифатида чақирилган. Хас Австрия клубида 11та учрашувда ишлаб, кейин терма жамоага йўл олди.

Айтганча, Фликнинг бизнеси бор: У Бомменталдаги спорт кийимлари дўконига эгалик қилади.

"Бавария"нинг навбатдаги рақиблари "Фортун" (Бундеслига) ва "Црвена Звезда" (Чемпионлар лигаси) бўлади. Улар устидан қозонилган ғалаба жамоа ва мураббийга қўшимча ишонч бериши керак.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика