"Бавария"нинг немис ярим ҳимоячиси АҚШ терма жамоасида иштирок этишга қарор қилди
19 май 2022 16:04
Янгиликлар
"Бавария"нинг немис ярим ҳимоячиси АҚШ терма жамоасида иштирок этишга қарор қилди
"Бавария" ва Германия ёшлар терма жамоасининг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Малик Тилльман АҚШ учун иштирок этишга қарор қилди.
Бу ҳақда Германиянинг 21 ёшгача бўлган терма жамоаси бош мураббийи Антонио Ди Сальво хабар қилди.
Мутахассиснинг тан олишича, футболчининг терма жамоани ўзгартириш қарори немис жамоасидаги барча учун кутилмаган ҳол бўлди.
"Биз Маликнинг қароридан афсусдамиз - бу бизни жуда ҳам ҳайратга солди. Биз унга ишонгандик ва ўйин амалиёти бергандик. Қолаверса, биз унинг катталар термасига кириши борасида музокара олиб бораётгандик", - дейди Ди Сальво.
Тилльман жорий мавсум "Бавария" таркибида 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар