

Манбага кўра, ПСЖнинг бир қатор аъзолари қусиш, қорин оғриғи ва чарчоқ аломатларини бошдан кечиришмоқда.
Парижликлар Франция чемпионати 23-турида “Монако”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоани олдинда 14 феврал куни ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Бавария”га қарши дастлабки баҳс кутмоқда.
Шунингдек, ПСЖ устози Кристоф Галтье Килиан Мбаппе жароҳати туфайли Париждаги ўйинда қатнашолмаслигини айтди. Лионель Месси эса мюнхенликлар қарши баҳсгача сафга қайтиши кутилмоқда.



