UZ

Сўнгги янгиликлар

"Бавария" Зюленинг кетишини тасдиқлади Янгиликлар

"Бавария" Зюленинг кетишини тасдиқлади

Ҳимоячи Никлас Зюле шартнома муддати тугаши муносабати билан мавсум якунида "Бавария"ни тарк этади.

Бу ҳақдаги маълумотни Мюнхен клуби бош директори Оливер Кан тасдиқлади.

Биз Никласга жуда яхши таклиф билан чиқдик. Сўнгги пайтларда у ўзига ишонч билан яхши ўйин намойиш этмоқда. Зюле бизга мавсумнинг қолган қисмида керак. Лекин бизда маълум иқтисодий асослар мавжуд. Баъзида келишувнинг иложи бўлмайди.

- Зюленинг кетиши жамоага қийинчилик туғдирадими?

- Албатта. Никлас билан музокаралар бир неча ой давом этди. Ўйлайманки, сўнгги беш йил ичида у жуда яхши натижаларни қайд этди. Ҳозирда у энг яхши марказий ҳимоячилардан бири. Ўйлашимча, биз унга доимо ҳурмат ва миннатдорчилик билдирганмиз", деди Кан.

Хабар қилинишича, 26 ёшли ҳимоячи учун "Барселона", "Челси" ва "Ньюкасл" клублари курашаётганди. Ҳимоячи "Бавария"нинг йиллик 10 миллион евро маош эвазига шартномасини узайтириш таклифини рад этди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика