

Айни дамда мюнхенликлар футболчини ёзда таркибга қўшиб олиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Олдинроқ нидерландиялик футболчига "Челси" даъвогарлик қилаётгани айтилганди. Бироқ Лондон клуби футболчи учун 70 миллион евро тўлай олмаслигини билдирган. Ўз навбатида "Юве" ҳам де Лигтни сотиб юборишга тайёр турибди.
Ўтган мавсум де Лигт А Сериянинг 31 ўйинида қатнашиб, 3 гол ва 1 ассист қайд этди.



