Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди
08 фев 23:45
Янгиликлар
Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди
Германия Бундеслигаси 21-тур доирасидаги "Бавария" — "Хоффенхайм" ўйини бўлиб ўтди.
“Бавария” кутилганидек қийинчиликсиз ғалабага эришди. Харри Кейн дубль (20-дақиқа, 45 — ҳар иккиси пенальтидан), Луис Диас хет-трик (45+2, 62, 89) қайд этди. Рақиб эса фақатгина Андрей Крамаричнинг 35-дақиқадаги голи билан чекланди. Шунингдек меҳмонлар ҳимоячиси Кевин Акпогуманинг 17-дақиқада майдондан четлатилганини ҳам қайд этиш лозим.
“Бавария” 21-турдан сўнг 54 очко билан биринчи ўринда бормоқда, энг яқин таъқибчи бўлмиш “Боруссия Дортмунд”да очколар сони 48 тани ташкил этади. Учинчи ўринда эса 42 очко билан “Хоффенхайм” жойлашган.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар