“Бавария” устози: “ПСЖ пассив ўйнаганидан ҳайрон қолдим”
15 фев 2023 08:15
Янгиликлар
“Бавария” устози: “ПСЖ пассив ўйнаганидан ҳайрон қолдим”
ЕЧЛ 1/8 финалида ПСЖ устидан қўлга киритилган сафардаги ғалабадан кейин “Бавария” устози Юлиан Нагельсманн ўз фикрлари билан бўлишди.
“Дастлабки 25 дақиқада жуда яхши ўйнадик ва вазиятни яхши назорат қилдик. Шунга қарамай, янада самаралироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди. Жамоа тўп билан кўпроқ муомалада бўлганимиз бизни ҳайрон қолдиргандек бўлди, ПСЖ орқага қайтишни афзал кўрди.
ПСЖ доимо чуқур ҳимояланишини билардим, аммо уларнинг пассивлиги, жуда орқада ўйнаши ва уларнинг тўпни олиб қўйишни режалаштирмагани мени ҳайратда қолдирди”, дейди Нагельсманн.
Эслатиб ўтамиз, жавоб баҳси 8 март куни Мюнхенда бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар