UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39Симеоне: "Энрике таркибни кучайтириши керак бўлганида, ПСЖ вингер учун 70 млн евро сарфлади"  1 11:11Гравина: "Гаттузо – Италия футболининг рамзи"  0 10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  4 10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  1 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  1 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  5 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  21 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  2 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  24 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  12 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3

“Бавария” тўпурари жарроҳлик столига ётқизилади Янгиликлар

“Бавария” тўпурари жарроҳлик столига ётқизилади

“Бавария”нинг асосий ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия чемпионати 17-турида “Вольфсбург”га қарши баҳсдан кейин жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказади.

Бу ҳақда немис клуби расмий сайти хабар бермоқда.

“Биз вақтни йўқотмоқчи эмасмиз”, дея баёнот берди “Бавария” устози Ханс-Дитер Флик.

Таъкидлаш жоиз, яна битта тур ўйинларидан сўнг Германия чемпионатида жамоалар қишки таътилга чиқишади. “Бавария” кейинги турни 19 январь куни ўтказади.

“Бавария”- “Вольфсбург” беллашуви эса эртага, 21 декабрь куни бўлиб ўтади. Мюнхенликлар айни пайтда турнир жадвалида пешқадам “Лейцпиг”дан тўрт очка кам жамғариб, 4-поғонада боришмоқда.

31 ёшли Левандовски клуб сафида жорий мавсумда 24 та учрашувда майдонга тушиб, 31 та гол урди ва битта голга ассистентлик қилди. У айни пайтда Бундеслига ва ЕЧЛ мусобақаси тўпурарлари баҳсида карвонбошилик қилмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика