"Бавария" қимматга тушди. Немис гранди истеъфодан сўнг Нагельсманнга қанча тўлаб беради?

Aslanov Jasurbek
25 мар 2023, 20:45
Юлиан Нагельсманн "Бавария" раҳбарияти қарорига кўра истеъфога чиқарилди.
Немис гранди 2021 йил "Лейпциг"га 25 млн. евро тўлаб, Нагельсманни ўзиники қилиб олганди. Мутахассис 5 йил ичида 45 млн. евро ишлаб олиши керак эди. Муддатидан аввал клубдаги фаолиятини якунлаган мураббий тез орада 27 млн. еврога бойиши кутиляпти. Чунки "Бавария" шартномада кўрсатилган муддат учун барча пулларни Нагельсманн ҳисобига ўтказиб бериши керак.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›