UZ

Сўнгги янгиликлар

"Бавария" Нюбель билан шартномани узайтирмоқчи Янгиликлар

"Бавария" Нюбель билан шартномани узайтирмоқчи

"Бавария" Мануэль Нойернинг ўринбосари бўлган дарвозабон Александр Нюбель билан ҳамкорликни давом эттиришга қизиқмоқда.

Бундеслига чемпиони спорт директори Хасан Салихамижич 25 ёшли ўйинчига янги шартнома таклиф қилишга тайёр, аммо дарвозабоннинг ўзи "Бавария" захирасида ўтиришни хоҳламаяпти.

Агар Нойерга янги узоқ муддатли битим таклиф қилинса, Нюбель шартномани узайтирмайди.

Александр 2021/22 йилги мавсумни ижара асосида "Монако"да ўтказмоқда. Посбон Лига 1 доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 28та тўп олиб чиқди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика