«Бавария» мухлисларининг оғзи қулоғида: Хайнкес жамоага қайтмоқда

Narzulla Saydullayev
5 окт 2017, 07:44
Юпп Хайнкес мураббийлик фаолиятини қайта тиклайди ва «Бавария»да иш бошлайди.

72 ёшли мураббий Мюнхен клубини мавсум охирига қадар бошқаради.

Олдинроқ «Бавария» раҳбарияти Карло Анчелоттини қониқарсиз натижалар туфайли ишдан бўшатганди.

Хайнкес 2013 йил «Бавария» билан ЕЧЛ, Германия чемпионати, Германия Суперкубоги ва Германия Кубогини ютиб фаолиятини якунлаган эди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bild.de