"Бавария" Кейн бўйича музокараларни давом эттиряпти
07 авг 2023 23:14
Янгиликлар
"Бавария" Кейн бўйича музокараларни давом эттиряпти
"Бавария" Харри Кейн трансфери бўйича "Тоттенхэм" билан музокараларни давом эттирмоқда.
Олдинроқ "Тоттенхэм" "Бавария"нинг 100 млн. евролик таклифини рад этгани ҳақида эълон қилинган эди.
Маълумотларга кўра, "Тоттенхэм" президенти Дэниел Леви трансфер учун кўпроқ пул хоҳлаяпти. "Бавария" билан музокаралар давом этяпти, аммо мюнхенликлар ва Харри Кейннинг ўзи буёғига нима қилишни билишмаяпти.
"Бавария" вариантлардан бири сифатида Кейнни қишда харид қилишни ўйлаб турибди. Вазият шундай давом этса, мавсумнинг биринчи қисмида 18 ёшли Матис Тель мюнхенликларнинг асосий ҳужумчиси бўлади.
Кейн келаси йил "Бавария"га текинга ўтишга тайёр, аммо у шу мавсум Чемпионлар лигасида ўйнамоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар