UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  3 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  5

"Бавария" кетма-кет 8 ўйиндан буён ғалаба нималагини билмай келмоқда Янгиликлар

"Бавария" кетма-кет 8 ўйиндан буён ғалаба нималагини билмай келмоқда

Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ЕЧЛ плей-офф ўйинларида охирги марта сафарда 2014 йилда ғалаба қозонганди.


"Арсенал" билан бўлиб ўтган 2014 йил, 19 февралдаги ЕЧЛ нимчорак ўйинида Гвардиола шогирдлари 2:0 ҳисобида зафар қучишганди.
Бу ғалаба Пепнинг "Бавария"га келганидан кейин ЕЧЛ плей-офф ўйинларининг сафардаги биринчи ва охирги ғалабаси бўлди. Шундан сўнг Гвардиола бошқарувида "Бавария" ушбу босқичда меҳмондаги бирорта учрашувда ғалаба қозонолмай келмоқда.
Бу серия "Атлетико"га қарши кечган Мадриддаги беллашувдан сўнг 8тага етди.

Хосеп Гвардиоланинг "Бавария" билан ЕЧЛ плей-офф учрашувларининг сафардаги натижалари:

2013/2014 мавсум
Чорак финал.

"Манчестер Юнайтед" - "Бавария" 1:1
Ярим финал.
"Реал" - "Бавария" 1:0

2014/2015 мавсум
Нимчорак финал.

"Шахтёр" - "Бавария" 0:0
Чорак финал.
"Порту" - "Бавария" 3:1
Ярим финал.
"Барселона" - "Бавария" 3:0

2015/2016 мавсум
Нимчорак финал.

"Ювентус" - "Бавария" 2:2
Чорак финал.
"Бенфика" - "Бавария" 2:2
Ярим финал.
"Атлетико" - "Бавария" 1:0

Шуни қайд этиш лозимки, "Бавария" жамоаси кетма-кет икки мавсумдирки ярим финалга қадар етиб келиб, айнан шу босқичда ўз юришини тўхтатмоқда. Бу сафардаги ярим финал ўйинларининг биринчисида ҳам "Бавария" яна Испанияда, испан мураббийи қўли остида шу юрт жамоаси томонидан мағлуб этилди. Жавоб баҳсида "Бавария" вазиятни ўз томонига оғдириб олиш имкониятига эга.



Мюнхенликлар Пеп Гвардиола бошқаруви остида ЕЧЛ ярим финаллардаги иштироклари орқали ҳам мақтана олишмайди. Испан мутахассиси билан ҳозирга қадар ўйналган 5та ярим финал ўйинининг тўрттасида имконият рақибга бой берилган. Фақатгина ўтган йилги "Барселона"га қарши кечган Мюнхендаги учрашувда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Аммо ба ғалаба уларни финалга йўл олишларига етарли бўлмаган.

Ушбу мавсум якунлангач "Бавария" бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган Гвардиола "Манчестер Сити"га йўл олади ва мюнхенликларни Карло Анчелотти қабул қилиб олади.

Уч мавсум давомида мюнхенликларни бошқариб келган дунёнинг энг қиммат маош олувчи мураббийи "Бавария" билан ЕЧЛ плей-офф учрашувларининг сафардаги ўйинида атига бир марта ғалаба қозонди. Жамоа "Атлетико" тўсиғидан ўтиб олса ҳам эндиликда бу кўрсаткични тўғирлаш учун Пепга имконият йўқ. Чунки финал нейтрал майдонда ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика