UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  0 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  6 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  10 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  14 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  26 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  22 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  10 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6

"Бавария" — "камбэк"лар қироли! Янгиликлар

"Бавария" — "камбэк"лар қироли!

Германия гегемони "Бавария" 27 май куни "Кайзерслаутерн" билан ўртоқлик учрашуви ташкиллаштирмоқда.

Мюнхенликлар шу йўл билан "Кайзерслаутерн" жамоасига молиявий ёрдам беришади. Яъни, мазкур ўртоқлик учрашувидан тушган маблағнинг барчаси "Кайзерслаутерн" клуби ҳисоб-рақамига ўтказиб берилади.

Айни пайтда клуб молиявий инқирозда. "Бавария" томонидан ташкиллаштирилаётган мазкур ўртоқлик ўйинидан тушган пуллар жамоага келаси мавсум Германия учинчи лигасида ўйнаш учун қўлга киритилиши лозим бўлган лицензияни олишда ёрдам бериши кўзда тутилган.

"Бавария" катта ўйинларда доим ҳам "камбэк" амалга оширмаган бўлиши мумкин. Лекин инқирозга кўчасига кириб қолган ва йўқолиб кетиши хавфи бўлган жамоаларга катта футболда "камбэк"ни амалга ошириши учун бевосита ёрдам қўлини чўзиб келади. "Кайзерслаутерн" бу борада 11-жамоага айланади.


"Бавария" инқироздан қутқарган клублар рўйхати:

▪️«Герта» (1995)

▪️«Кемницер» (2003)

▪️«Санкт Паули» (2003)

▪️«Боруссия» Д (2005)

▪️«1860 Мюнхен» (2006)

▪️«Дармштадт» (2008)

▪️«Алемания Ахен» (2013)

▪️«Ганза» (2013)

▪️«Динамо» Дрезден (2015)

▪️«Оффенбах» (2017)

▪️«Кайзерслаутерн» (2019)

Маълумот ўрнида: "Кайзерслаутерн" 4 карра Германия чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, жамоа икки маротаба Германия кубогини қўлга киритган ва Германия Суперкубогида ғалаба қозонган. Айни пайтда инқирозга йўл тутаётган мазкур жамоа 1999 йили Европа Чемпионлар лигасида иштирок этиб, чорак финал босқичига қадар боришни уддалаган. Қўшимчасига, жамоа икки маротаба УЕФА Кубоги ярим финалига чиққан.

Айни пайтда инқирозга йўл тутаётган жамоа Германия учинчи лигасида иштирок этиб, турнир жадвалининг 9-ўрнида бормоқда. Келаси мавсум ҳам мазкур лигада қатнашиш учун рухсат берувчи лицензияни олиш учун эса маблағ зарур.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика