"Бавария" Ҳакими билан шартнома имзолайдими?

Alisher
13 янв 2020
"Реал" ҳимоячиси Ашраф Ҳакими "Бавария"га ўтмайди.

Марокаш терма жамоаси ўйинчиси ҳозирда Дортмунднинг "Боруссия" жамоасида ижара асосида ўйнамоқда.

Мюнхенликлар Ҳакими борасида таклиф юборди, аммо уларда Ҳакими билан шартнома имзолашга деярли имкон йўқ.

Сабаби "Реал" 21 ёшли ҳимоячини мавсум тугаганидан сўнг ортга қайтаради.

Ҳакими жорий мавсум Бундеслигада 17та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Kicker