“Бавария” ЕЧЛда 2 та рекорд қўйди
02 ноя 2022 09:45
Янгиликлар
“Бавария” ЕЧЛда 2 та рекорд қўйди
Мюнхенликлар “ўлим гуруҳи”да “Интер”, “Барселона” ва “Виктория Пльзень”га ҳеч қандай имконият қолдирмади. “Қизиллар” ўтган мавсум ҳам гуруҳни ғалабали серия билан якунлашганди. Ўшанда жамоага “Бенфика”, “Барселона” ва “Динамо К” рақиблик қилган.
Шу тариқа, “Бавария” Чемпионлар Лигасида қаторасига 2 мавсум гуруҳни юз фоизлик натижа билан якунлаган илк жамоага айланди. Бундан ташқари, клуб учта мавсумда гуруҳ босқичидан ўрин олган 6 та учрашувнинг барчасида ғолиб бўлиб, мазкур натижа бўйича ҳам мусобақа рекордчисига айланиб олди.
Бунгача ЕЧЛда “Милан” (1992/93), ПСЖ (1994/95), “Спартак” (1995/96), “Барселона” (2002/03), “Реал” (2011/12, 2014/15), “Аякс” (2021/22) ва “Ливерпуль” (2021/22) гуруҳ раундида “perfect” натижага эришишганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар