"Бавария" Дуглас Костани Олимпиада ўйинларида иштирок этишига руҳсат берди

Aslanov Jasurbek
15 июн 2016, 12:44
"Бавария" раҳбарияти ва жамоанинг бўлажак бош мураббийи Карло Анчелотти Дуглас Костанинг Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этишига қарши эмас.

Бу маълумотни Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) мамлакат терма жамоалари координатори Жилмар Риналди орқали тасдиқлади.

Олдинроқ "Барселона" Неймарнинг Олимпиадада иштирок этишига руҳсат бергани эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal