"Бавария" Дибала бўйича музокараларни бошламоқчи

Aslanov Jasurbek
11 май 2019, 15:31
"Ювентус" форварди Пауло Дибала фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, 12 май куни Мюнхен клуби скаутлари "кекса синьора" ва "Рома" ўртасидаги баҳсда 25 ёшли ҳужумчини кузатиш учун стадионга ташриф буюришади. Германия чемпионлари кейинги кун Турин клуби билан музокараларни бошлаши мумкин.

Дибала жорий мавсум "Ювентус" сафида 39та учрашувда майдонга тушиб, 10та гол урди ва 6та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Calciomercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›