"Бавария" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ажойиб ғалабали серияни давом эттирмоқда

Aziz Tukhtamuradov
13 окт 2022, 07:52
"Бавария" Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичларидаги ғалабали сериясини давом эттирмоқда.

Жамоа ЕЧЛнинг 4-тури доирасида "Виктория Пльзень" жамоасини сафарда 4:2 ҳисобида мағлуб этди. 

Мюнхенликлар ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги сўнгги 11 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб келишмоқда. Жамоа сўнгги марта 2020 йилнинг 1 декабрида "Атлетико" билан дуранг ўйнаган (1:1) ва шундан сўнг гуруҳдаги ўйинларда умуман очко йўқотмади. 

Жамоа навбатдаги ўйинни 26 октябрь куни сафарда "Барселона"га қарши ўтказади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta