Ковач: "Кетма-кет уч марта ЕЧЛ ғолиби бўлиш яхши натижа, аммо "Реал" бор-йўғи бир марта ЛаЛига чемпиони бўлди"

Aslanov Jasurbek
19 сен 2018, 17:12
"Бавария" бош мураббийи Нико Ковач "Реал"нинг Чемпионлар лигасидаги кетма-кет учта ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

"Ҳа, "Реал" кетма-кет уч марта Чемпионлар лигаси ғолибига айланди, бу ажойиб натижа. Буни келажакда такрорлаш қийин.

Кетма-кет 3 йил Чемпионлар лигаси ғолиби бўлиш жуда яхши кўрсаткич, бироқ айнан шу уч йил ичида улар бор-йўғи бир марта Испания чемпионатида ғалабага эришишди. Соврин икки марта "Барселона" томонидан қўлга киритилди, шундай экан =ар доим барча совринни ютиб бўлмайди.

Учала турнирда яхши иштирок этиш жуда қийин. Аммо "Реал" фаворитлар сафида бўлишига ишонаман" - дейди Ковач.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›