“Бавария” 47 йиллик рекордни забт этди

25 окт 2020, 08:45
Германия чемпионатининг навбатдаги турида “Бавария” “Айнтрахт”ни (5:0) йирик ҳисобда таслим этди.

Мюнхенликлар Бундеслиганинг дастлабки беш турида 22 та гол уришга эришди.

Бунгача Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби 1973/74 йилги мавсумда беш турда 20 та гол уриб, рекорд ўрнатганди.

Айни пайтда мюнхенликлар Бундеслига турнир жадвалида “РБ Лейпциг”дан бир очко ортда қолган ҳолда иккинчи поғонани банд этишган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Gracenote