Бастиан Швайнштайгер Германияда йил футболчиси бўлди
28 июл 2013 15:56
Янгиликлар
Бастиан Швайнштайгер Германияда йил футболчиси бўлди
Германияда ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб "Бавария" ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер тан олинди, деб хабар бермоқда клуб расмий сайти.
"Германияда йил футболчиси" соврини 1960 йилдан буён топширилиб келинади. Ғолиб Германия футбол журналистлари, спорт ассоциациялари журналистлари ҳамда Kicker журнали ёрдамида аниқланади.
Швайнштайгер 92 та овоз олди. Иккинчи ўринни "Бавария"нинг франциялик ярим ҳимоячиси Франк Рибери (87 та овоз) олди, учинчи ўринда "Бавария"нинг германиялик ҳужумчиси Томас Мюллер (85 та овоз) қайд этилди.

Фикрлар