Бартон футбол ўйинларига пул тиккани учун жазоланиши мумкин
20 сен 2016 14:20
Янгиликлар
Бартон футбол ўйинларига пул тиккани учун жазоланиши мумкин
"Глазго Рейнжерс" ярим ҳимоячиси Жои Бартон футболчилар футбол учрашувларига пул тикишини таъқиқловчи қонунни бузганликда гумонланмоқда.
Олдинроқ матбуотда футболчи "Селтик" иштирокидаги ўйинга пул тиккани ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлганди. Шотландия футбол ассоциацияси бу хабарга қизиқиб қолди ва расмий текширув ишларини бошлади. Ассоциацияси қонунларида, футболчи нафақат ўз жамоаси, балки жаҳондаги ҳар қандай футбол баҳсларига пул тикиши таъқиқланиши айтилган.
Олдинроқ Бартон жамоадоши билан жанжаллашгани учун уч ҳафтага "Рейнжерс" асосий жамоасининг машғулотларидан четлатилган эди.
Фикрлар