Бартомеу: “Барса”нинг янги президенти ўзгариш киритиши мумкин”
14 янв 2020 22:00
Янгиликлар
Бартомеу: “Барса”нинг янги президенти ўзгариш киритиши мумкин”
“Барселона” раҳбари Жосеп Мария Бартомеу жамоанинг янги мураббийи Кике Сетьеннинг таништирув маросимида мутахассиснинг шартнома муддати яқинлашаётган президентлик сайловига боғлиқлиги ҳақида айтди.
“Кике Сетьен билан келишув 2022 йилга қадар тузилган аммо 2021 йил клуб президентлиги учун сайлов ўтказилади ва шартнома бандларига кўра янги раҳбар ўзгариш киритиши мумкин”, – дейди Бартомеу.
Эслатиб ўтамиз, 56 ёшли тадбиркор 2003-2005 йилларда “Барселона”нинг директорлар кенгаши раиси, 2010-2014 йиллари эса клуб вице-президенти лавозимида ишлади. 2014 йилдан ҳозирги вақтга қадар Бартомеу “кўк-анорранглилар” раҳбари сифатида фаолият кўрсатмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар