"Барселона"нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум бўлди

Alisher
3 мар 2020, 18:46
"Валенсия" ярим ҳимоячиси Ферран Торрес ёзги трансферлар ойнасида "Барселона"га ўтиши мумкин.

Хабарларга кўра, "кўк-анорранглилар" 20 ёшли испаниялик футболчи учун 35 миллион евро таклиф қилишга тайёрлар.

Торреснинг "кўршапалаклар" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Футболчи "Валенсия" билан шартномани узайтиришни хоҳламаяпти ва клуб уни тез орада сотиб юбориши мумкин.

Торрес жорий мавсум "Валенсия" либосида 34та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 6та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›