

Жорий мавсумда ҳали ўйин амалиётига эга бўлмаган ҳимоячи Рональд Араухо, ярим ҳимоячи Педри ва жамоа вингери Усмон Дембеле класикода ўйнамайди.
Бу футболчиларнинг барчаси жароҳатлари туфайли тикланишда давом этмоқда. Рональд Куман уч футболчидан камида биттаси мадридридликларга қарши ўйингача тикланишига умид қилганди.
"Барселона" тиббий штаби футболчиларнинг соғлиғини хавф остига қўйишни истамайди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Реал" ўйини 24 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади.



