"Барселона"нинг расмий қарзи миллиард евродан кўпроқлиги маълум бўлди
02 фев 2022 01:09
Янгиликлар
"Барселона"нинг расмий қарзи миллиард евродан кўпроқлиги маълум бўлди
Бу ҳақида клуб ўз расмий сайтида хабар берди.
"Барселона" клуби Deloitte аудиторлик компанияси ўтказган текширувлар натижасини эълон қилди. Натижаларга кўра, ҳозирда клубнинг расмий қарзи 1.173 миллиард еврони ташкил қилиши маълум бўлди. Сўнгги даврда "Барселона" 481 млн евро йўқотган. Маошларнинг умумий миқдори бошқа топ клубларникидан 40% га қўпроқдир.
Бундан ташқари, Deloitte аудиторлик компанияси маблағ сарфлаш билан боғлиқ шубҳали операцияларни ҳам аниқлаган. Буни тўлиқ аниқлаш учун кенг кўламли текширув талаб қилинади. Сарф-ҳаражатлар билан боғлиқ рақамлар ошириб кўрсатилган бўлиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар