UZ

Сўнгги янгиликлар

15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  0 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  70 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2

Ла лиганинг янги кубоги 28 октябрда Тошкентга олиб келинади Янгиликлар

Ла лиганинг янги кубоги 28 октябрда Тошкентга олиб келинади

Теглар :  Ла лигаПФЛ
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Испания Ла лигасининг Осиё миқиёсидаги энг яқин ҳамкор лигасига айланиб бормоқда.

Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган меморандумга асосан ҳар икки томон кўплаб лойиҳа, тадбир ҳамда ўртоқлик учрашувлари, маҳорат дарслари ўтказишга келишиб олишган. Шу аснода 28 октябрь куни яқин ўтмишнинг машхур ҳужумкор ярим ҳимоячиларидан бири, “Барселона”, “Атлетико Мадрид”, “Ливерпуль” ва Испания терма жамоаси сафида кўрсатган мазмунли ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган футболчи, эндиликдаги Ла лига элчиси – Луис Гарсия Тошкентга ташриф буюриши ҳамда ўзбекистонлик ёш “чарм тўп” усталарига маҳорат дарслари ўтиб бериши ҳақида олдинроқ маълум қилган эдик.

Луис Гарсия 28 октябрь куни “Миллий” стадионда ташкил этиладиган “Оммавий Эл-Классико” тадбирида иштирок этади. Ла лига ҳамда ПФЛ томонидан илк бора юртимизда ўтказилаётган мазкур воқеликни юқори савияда ташкил қилишга катта тайёргарлик олиб борилмоқда.

Катта шоу-концерти, юлдузлар иштирокидаги совғалар улашиш маросими, улкан экранлардаги “Эл-Классико” томошаси билан бир қаторда шу куни “Миллий” стадионга ташриф буюрадиган мухлислар Испания Ла лигаси чемпионига топшириладиган махсус кубокни яқиндан кўриш ҳамда суратга тушиш имкониятига эга бўлишади.




Испания Ла лигаси жорий мавсумдан бошлаб мамлакат чемпионига кўриниши ва дизайнини буткул ўзгарган янгича кубокни топширишни бошлайди ва қувонарли жиҳати шундаки, мавсум якунида Испания чемпионига тақдим этиладиган янги кубокни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари дунё бўйича биринчилардан бўлиб кўриш имконига эга бўлишади.

28 октябрь куни “Миллий” стадионда Ла лига элчиси –  Луис Гарсия ҳамда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси элчиси – мафтункор Шаҳзода иштирокида ўтказиладиган “Оммавий Эл-Классико” тадбирида мухлисларни яна бошқа кўплаб сюрпризлар кутади. Тадбирнинг энг муҳим қисмида барча биргаликда катта экранларда “Барселона” – “Реал” учрашувини томоша қилиш имкониятига эга бўлади.

Барча футбол ишқибозларини 28 октябрь куни “Миллий” стадионига чорлаймиз. Кириш чипталарини “Миллий” стадион кассаларидан ҳарид қилиш мумкин бўлади.

“Миллий” стадионга келинг ва ажойиб футбол атмосферасидан баҳраманд бўлинг!

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика