

Айни дамда Каталония клуби бу жой учун футболчи қидирмоқда. Бунга ҳимоячи Хавьер Маскерано қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши сабаб бўлмоқда.
"Бундай юқори талабли клубда ўйнаш учун марказий ҳимоячи иқтидорли, иродали бўлиши ва ҳужумга ўтаётганда тўп билан яхши муомала қилиши керак. Аммо биринчи навбатда у ҳимояда кучли бўлиши шарт. "Барселона"га тўп билан яхши ҳаракат қиладиганлар керак, аммо ҳимоячилар ўз ампуласида яхши ҳаракат қилиши лозим. Клуб шундай сифатларга эга футболчиларни сотиб олади деб умид қиламан" - дейди Иньеста.


