"Барселона"да жароҳатланганлар сафига яна бир футболчи қўшилди
07 окт 2024 21:00
Янгиликлар
"Барселона"да жароҳатланганлар сафига яна бир футболчи қўшилди
"Барселона" Ла Лига доирасида "Алавес" устидан йирик ғалабага эришди ва ўйинни 3:0 ҳисобида якунлади.
Учрашувнинг бош қаҳрамони Роберт Левандовски хет-трик қайд этиб, жамоасига уч очко келтирди.

Бироқ бу ўйин Ханси Флик учун кадрлар йўқотишларисиз бўлмади. Ўйинни асосий таркибда бошлаган Ферран Торрес учрашув бошланганидан атиги 5 дақиқа ўтиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. "Mundo Deportivo" хабарига кўра, ҳужумчига сон жароҳати ташхиси қўйилган, бироқ унинг қанчалик жиддий эканлиги ҳозирча малум эмас.
Қайд этиш жоиз, Торрес Марк Берналь, Марк-Андре тер Штеген, Рональд Араухо, Андреас Кристенсен, Фермин Лопес, Дани Ольмо ва Гавидан иборат жароҳат олган футболчилар рўйхатига қўшилди.
Ўхшаш янгиликлар
03:04
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди 36
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар