"Барселона" ярим ҳимоячиси жароҳат олди

Mirjalol Normatov
3 сен 2018, 22:11
"Барселона" ярим ҳимоячиси Малком жамоанинг бугунги машғулотларини якунлай олмади.

21 ёшли футболчи тўпиғидан жароҳат олган. Аммо у миллий термаларнинг ўйинларидан кейин сафга қайтади ва жамоанинг навбатдаги ўйинига тайёр бўлади.

Малком бу мавсумда "Барселона" таркибида бир учрашувда захирадан майдонга тушди. У ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Бордо"дан 40 млн еврога харид қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN