"Барселона" яқин кунларда Гризманн трансферини амалга оширади

Mirjalol Normatov
1 июл 2019, 20:58
"Атлетико" форварди Антуан Гризманн яқин кунларда "Барселона"га бориб қўшилади.

"ESPN" хабарига кўра, томонлар келишувга эришишган ва трансфер ушбу ҳафтада амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан эътиборан Гризманнинг товон пуни 120 миллионни ташкил қилмоқда. Олдинроқ Гризманн "Барселона"га ўтса, Нельсон Семеду "Атлетико"га кўчиб ўтиши борасида маълумотлар берилганди.

Ўтган мавсумда Гризман "матрасчилар" таркибида 48 ўйинда 21 гол урди ва 12 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN