"Барселона" январда Гарсияни қайтаришга уриниб кўради

Alisher
7 окт 2020, 14:10
"Барселона" январь ойида "Манчестер Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия билан шартнома имзолашга яна уриниб кўради.

Трансферлар ойнаси якунланиши олдидан каталонияликлар футболчи учун 18 миллион евро+бонуслар таклиф қилган эди. "Шаҳарликлар" 20 миллион таклиф қилишди, битим эса амалга ошмади.

"Кўк-анорранглилар" январда Гарсияни қайтаришга ҳаракат қилади. Футболчининг "Ман Сити" билан битими яна бир йилга амал қилади.

Испаниялик футболчи "шаҳарликлар"нинг шартномани узайтириш борасида таклифини рад этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca