"Барселона" яна Лаутаро Мартинесга қизиқмоқда

Alisher
13 фев 2020, 18:22
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинесга ҳали ҳам "Барселона" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Каталония клуби ёзги трансферлар ойнасида яна аргентиналик форвардга қизиқишни давом эттиради.

"Барселона" ўтган ойда Мартинес билан шартнома имзолашга ҳаракат қилганди ва ҳозирга келиб "Интер"га расмий таклиф билан чиқишга тайёр. Трансфер нархи эса 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

22 ёшли Мартинес жорий мавсум А Серия доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calcio Mercato