UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  3 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   23 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  366 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  6 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28

"Барселона" Виллианни сотиб олмоқчи, "Челси" уни 80 млн. еврога баҳолади Янгиликлар

"Барселона" Виллианни сотиб олмоқчи, "Челси" уни 80 млн. еврога баҳолади

Теглар :  Виллиан
"Челси" ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Виллиан ёзги трансфер ойнасида Лондон клубини тарк этиб, фаолиятини ЛаЛигада давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, футболчига "Атлетико"дан Антуан Гризманни харид қила олмаган "Барселона" жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Виллианнинг ўзи бу трансферга яхши муносабатда. "Челси" ўз футболчиси билан хайрлашмоқчи эмас ва унинг нархини 80 млн. евро этиб белгилади, бироқ "Барселона" бу нархни катта деб ҳисобламоқда, чунки Виллиан августда 30 ёшга тўлади.

Агар Каталония клуби Паулиньо трансферида яхши пул ишлаб олса, улар "Челси" футболчи учун талаб қилаётган пулни тўлаши мумкин. Бразилиялик ярим ҳимоячига номи сир тутилаётган клуб қизиқиш билдирмоқда ва бу харид учун 50 млн. евро сарфлашга тайёр.

Олдинроқ, Виллиан хизматларига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирган эди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика