

Чоршанба куни 18 ёшли вингер "кўклар"га "Аякс" устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишга ёрдам берди ҳамда гол урди ва Чемпионлар Лигасида гол урган клуб тарихидаги энг ёш футболчи бўлди.
"Эстеваога вақт керак, бироқ менинг фикримча, у Палмерга ўхшайди. Коул "Манчестер Сити"да қанотда бошлади, кейин жисмонан етуклашиб, марказда ўйнашга ўтди. Эстевао келажакда ҳам худди шу йўлдан бориши ва 10-рақам остида ўйнаши мумкин", – деди Мареска матбуот анжуманида.

Ёш бразилиялик ўтган ёзда "Палмейрас"дан Лондон грандига қўшилган эди.



