«Барселона» ва «Атлетико» хам Льорис учун курашга қўшилди

Aziz Tukhtamuradov
3 апр 2014, 09:24
«Тоттенҳэм» дарвозабони Европанинг навбатдаги топ-клублари қизиқишлари доирасига кирди.

Франция терма жамоасининг 27 ёшли дарвозабонига нафақат ПСЖ, балки, «Барселона» ва «Атлетико» жамоалари  томонидан хам қизиқиш билдирилмоқда.

Каталония жамоаси Льорисни Вальдеснинг ўринбосари сифатида кўрмоқда. Мадридликлар эса ўз ўрнида хали тақдири номаълум бўлиб турган Тибо Куртуанинг ўрнига дарвозабонни олиб келишмоқчи.

Льорисда жамоасини ўзгартириш эхтимоли юқори. Чунки "Тоттенҳэм" ЕЧЛда иштирок эта олмаслиги тобора ойдинлашиб бормоқда.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru