"Барселона" ва "Атлетико" норасмий келишувга эришди. Унга кўра "Барса" Мадрид клубига 15 миллион евро ўтказиб беради
22 окт 2019 11:06
Янгиликлар
"Барселона" ва "Атлетико" норасмий келишувга эришди. Унга кўра "Барса" Мадрид клубига 15 миллион евро ўтказиб беради
Каталония клуби француз футболчиси билан эрта музокаралар бошлагани учун "Атлетико"га 15 миллион евро тўлашга рози бўлди.
Бунинг эвазига "Атлетико" Гризманнинг "Барселона" билан ёзишмаларини оммага ошкор қилмайди. Таъкидлаб ўтиш керакки, "Барселона" шунингдек бир йўла "Атлетико"нинг 5 ўйинчисини сотиб олиш имкониятига эга бўлди, шу жумладан Хосе Мария Хименес ва Сауль Ньигесларни ҳам.
Аммо, "Барселона" ўйинчини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун 3та нарса талаб қилинади: ўйинчининг "Атлетико"дан кетиш истаги, мадридликларни қаноатлантирадиган маблағ ва уларнинг футболчини сотиш истаги.
Бундан ташқари, икки клуб ҳам тўланган маблағ Гризманн ишига алоқаси йўқлигини таъкидлашмоқда. Лекин бу норасмий келишув бўлганлигини инобатга олсак, бу маблағлар ёзишмаларни ошкор қилмаслик сабаб "матрасчилар"га ўтказиб берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гризманн ёзда "Атлетико"дан "Барселона" 120 миллион евро эвазига ўтди.
Фикрлар