"Барселона" ва "Арсенал"да ўйнаган беларуслик футболчи фаолиятини якунлади
12 мар 2020 12:02
Янгиликлар
"Барселона" ва "Арсенал"да ўйнаган беларуслик футболчи фаолиятини якунлади
Ярим ҳимоячи Александр Глеб футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
38 ёшли хавбек ўзи ҳақидаги ҳужжатли фильм намойишидан сўнг матбуот анжуманида буни маълум қилди.
Беларусь футболчилик фаолияти давомида "Штутгарт", "Арсенал", "Вольфсбург" ва "Барселона" каби номдор жамоалар шарафини ҳимоя қилган.
Унинг сўнгги клуби эса Беларуснинг "Ислочь" жамоаси бўлди. Беларусь афсонаси миллий терма жамоа таркибида 2001-2019 йиллар давомида тўп тепган.
Ўхшаш янгиликлар
22:10
Александр Хомяков: "Тезкор гол режамизни ўзгартириб юборди. Халқаро майдон ҳақида ўйлашга ҳали эрта" 6
Фикрлар