UZ

Сўнгги янгиликлар

09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  6 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  0 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  4 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  15 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  5 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  7 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12

"Барселона" устози: "Қачондир бундай камбэкни бошдан ўтказганман деб ўйламайман" Янгиликлар

"Барселона" устози: "Қачондир бундай камбэкни бошдан ўтказганман деб ўйламайман"

Кеча тунда ЕЧЛ 7-тури доирасида "Барселона" жамоаси "Бенфика" меҳмони бўлди ва 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув давомида каталонияликлар аввалига 1:3, кейин эса 78-дақиқада ҳам 2:4 ҳисобида ортда боришаётган эди. Рафиньянинг ғалаба келтирувчи голи эса 90+6-дақиқада киритилди. Беллашувдан кейин "Барселона" устози Ханс-Дитер Флик фикрларини билдириб ўтди.

"Бу ақлдан оздирадиган ўйин бўлди. Ҳал қилувчи жиҳат менталитетимиз бўлди. Ўйинга қайта олдиква бу ажойиб. Бу футбол ва айнан шунинг учун уни яхши кўрамиз.

Мен қачондир бундай камбэкни бошдан ўтказганман деб ўйламайман. Бу ақл бовар қилмас нарса. 1-бўлимда унчалик яхши ўйнай олмадик. Чуқур ҳимояландик ва нотўғри позицияларни танладик. 2-бўлимда эса майдонда энг яхши жамоа бўла олдик. Ўзгаришлар ўйинга қайтишимизга ёрдам берди.

Шенсни? Қайси ўйинчи хато қилмайди? Бу нормал ҳолат, биз биргаликда ғалаба қозонамиз ва биргаликда ютқазамиз. Гап битта ўйинчи ҳақида эмас. Менталитет... баъзида шундай ўйнашга тўғри келади. Бугун иккинчи бўлимда кўрганларим менга жуда ҳам ёқди.

"Валенсия" ва "Аталанта" билан ўйинларга эътибор қаратишимиз муҳим. Биз хотиржамликка берилмаслигимиз керак", - деди Флик.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика