«Барселона» товон пули 100 миллион евро бўлган ҳужумчини сотиб олмоқчи
14 ноя 2024 08:41
Янгиликлар
«Барселона» товон пули 100 миллион евро бўлган ҳужумчини сотиб олмоқчи
«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар излашда давом этмоқда.
Каталонияликлар Испания терма жамоаси ҳужумчиси Саму Омородионга қизиқиш билдирмоқда. Ўтган ёзда «Атлетико»дан «Порту»га кўчиб ўтган ҳужумчининг товон пули 100 миллион еврони ташкил қилади.
20 ёшли ҳужумчининг Португалия клуби билан тузган шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган. Ҳужумчи жорий мавсум 13 та учрашувда майдонга тушди ва 12 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар