“Барселона” Тодибони сотишга қарор қилди

Жан-Клер Каталония клубига керак эмас.

“Барселона” ёзги трансферлар вақтида жамоа ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо билан хайрлашади. Клуб унинг трансферидан тушадиган маблағни “Интер”дан Лаутаро Мартинесни сотиб олишга сарфлашни режалаштирган.

Тодибо айни дамда “Шальке-04”да ижара асосида ҳаракат қилмоқда. Немис клуби мавсум сўнгида Тодибони 25 млн евро эвазига сотиб олиши мумкин. Шунингдек, “Эвертон” ҳам унга даъвогар бўлиб турибди.


Манба: Sport.es