"Барселона" сардорлари Ла Лига рестартидан сўнг қайси стадионда ўйнашни ҳал қилишди
19 май 2020 14:49
Янгиликлар
"Барселона" сардорлари Ла Лига рестартидан сўнг қайси стадионда ўйнашни ҳал қилишди
"Барселона" сардорлари мавсум рестартини "Йохан Кройфф" стадионида ўтказишмоқчи эмас.
"Барселона" раҳбарияти клуб сардорлари (Лионель Месси, Сержи Роберто, Сержи Бускетс, Жерар Пике)дан ўйинларни қайси стадионда давом эттиришни хоҳлашларини сўради.
Ўйинчилар 6 минг ўринга эга "Йохан Кройфф"дан кўра, "Камп Ноу"да ўйнашни афзал кўришди. Раҳбарият бу икки аренада ўйнашнинг ҳаражатларини ҳисоблаб чиқди ва фарқ аҳамиятсиз деган хулосага келинди.
Шу сабаб "Барселона" мавсум давом эттирилганидан сўнг бўш трибуналар остида, "Камп Ноу"да ўйин ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар