"Барселона" Романьолига қизиқиб қолди
01 апр 2021 00:38
Янгиликлар
"Барселона" Романьолига қизиқиб қолди
"Милан" ҳимоячиси Алессио Романьоли яна "Барселона" қизиқишлари доирасига қайтди, деб хабар берди "La Gazzetta dello Sport".
Каталония клуби ўтган йили футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиққанди, аммо карантин бу режаларни пучга чиқарган эди. Эндиликда буни қилиш осонроқ бўлади, чунки "Милан" ҳали футболчи билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти ва эски шартнома 2022 йилнинг ёзида тугайди.
Эслатиб ўтамиз, Романьоли "Милан"да олтинчи мавсумини ўтказмоқда. У А Сериянинг жорий мавсумида 20 та учрашув ўтказди ва 7 та сариқ карточка олди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар