"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда. Футболчи ҳам рози
28 май 21:49
Янгиликлар
"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда. Футболчи ҳам рози
"Барселона" Маркус Решфордни ўз сафига қўшиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Diario Sport хабар беришича, чоршанба куни каталонияликлар спорт директори Деку Решфорднинг вакили билан учрашиб, "МЮ" ҳужумчисининг эҳтимолий трансферини муҳокама қилган. "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳам кўк-қизиллар сафида ўйнашни орзу қилаётган футболчини жамоага қўшиб олишга розилик берган.
"Барселона" Маркусни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, дастлаб каталонияликлар "Ливерпул"дан Луис Диас номзодини кўриб чиққанлиги, бироқ унинг трансферини амалга ошириш қийин бўлиши таъкидланмоқда.
Решфорд 2024/25 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида "Астон Вилла"да ўтказди. Бугун у "Астон Вилла" мухлисларига хайрлашув мактубини ёзди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар