"Барселона" президенти: "Бускетс МЛСга кетишни истаётганини яширмади"
10 фев 2023 22:01
Янгиликлар
"Барселона" президенти: "Бускетс МЛСга кетишни истаётганини яширмади"
"Барселона" президенти Жоан Лапорта ярим ҳимоячи Серхио Бускетснинг келажаги ҳақида гапирди.
"Январь ойида Бускетсга МЛСдан таклиф бўлганди, у буни ҳеч қачон биздан яширмаган. У ўзини АҚШда синаб кўрмоқчи.
Серхио шу йилнинг январь ойида жамоадан кетиши мумкин эди, лекин у клубда қолишга ва мавсумни биз билан якунлашга қарор қилди. Агар Бускетс янги мавсумда ҳам "Барселона"да давом эттиришни маъқул кўрса, ёзда ушбу масалани муҳокама қиламиз", - деди Каталония клуби президенти.
Фикрлар