UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   0 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  0 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  7 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0

«Барселона» ўз тарихида 7-марта йилни “Камп Ноу”да мағлубиятсиз якунлади Янгиликлар

«Барселона» ўз тарихида 7-марта йилни “Камп Ноу”да мағлубиятсиз якунлади

Испания чемпионатининг 18-турида “Барселона” ўз майдонида “Алавес” билан куч синашди.

“Камп Ноу”да кечган қизиқарли баҳсда майдон эгалари йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 2019 йилда “Барселона” ўз майдонида кечган баҳсларда бирор маротаба ҳам мағлуб бўлмади, дея хабар бермоқда испаниялик статистикачи Алексис Мартин-Тамайо ўзининг Твиттердаги саҳифасида. “Камп Ноу”д кечган 28 та учрашувнинг 24 тасида каталонияликлар ғалаба қозонган бўлишса, 4 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 81-20.

Барселоналиклар бу каби натижани 7-бор қайд этишмоқда. Бунгача “Барселона” 1957, 1959, 1968, 1974, 1975 ва 2011 йилларда ҳам йилни ўз майдонидаги беллашувларда мағлубиятсиз якунлагади.

Айни пайтда Вальверде жамоаси Испания чемпионати турнир жадвалида 30 очко тўплаб пешқадамлик қилишмоқда.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика