UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  0 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  0 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  3 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  17 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

"Барселона" Онанани харид қилмоқчи Янгиликлар

"Барселона" Онанани харид қилмоқчи

"Барселона" "Эвертон" таянч ярим ҳимоячиси Амаду Онанага қизиқиш билдирмоқда.

Каталонияликлар олдинроқ 22 ёшли футболчига қизиқа бошлаган эди, "Барселона" спорт директори Декунинг фикрича, Онана жамоани кучайтира олади. Клуб футболчи атрофидаги вазиятни ўрганиш учун Амаду билан боғланганди, аммо "Эвертон" у учун 60 млн. евро сўради. Шу сабабли "Барселона" келишув ҳақида ўйламай қўйган эди.

Энди вазият ўзгарган, чунки "Эвертон" молиявий фэйр-плейга амал қилиш учун 30 июнгача баъзи футболчиларни сотишга мажбур.

"Эвертон" энг яхши футболчиларини арзонга сотмоқчи эмасди, аммо клуб вақт ва таклифлар камлиги учун босим остида қоляпти. "Барселона" вазиятни диққат билан кузатмоқда. Ханси Флик Онана трансферига рози, футболчи ҳам фаолиятини "Камп Ноу"да давом эттирмоқчи. Бироқ "Барселона"да молиявий муаммолар бор: Клуб 30 июнгача трансфер ойнасида фаоллик қилмоқчи эмас. Амадунинг нархи вазиятни ўзгартириши мумкин.

Онанага "Бавария" ҳам қизиқиш билдирган. Маълумотларга кўра, Деку агентларга "Барса" 40 млн. евро сарфлашга тайёрлигини айтган.

Жорий мавсум Онана 37та баҳсда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 1та голли пас берди.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика