"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди
28 июн 16:23
Янгиликлар
"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди
"Барселона"нинг молиявий ҳолати яхшиланмоқда.
Испания матбуоти маълумотига кўра, клуб 2020 йил пандемия даврида футболчиларга ваъда қилинган мукофот пулларини тўлади. Клуб Лео Месси, Рональд Куман, Филиппе Коутиньодан сўнгги қарзларини ёпди. Умумий олганда барча футболчилар олдидаги қарзлар 16 млн еврони ташкил қилган.
Месси 2021 йилда "Барселона"ни тарк этганди. Ўшанда "Барселона" молиявий қийинчиликлар сабабли футболчиси билан шартномани узайтира олмаганди. Шу сабабли Месси ПСЖга йўл олган ва икки мавсумлик фаолиятидан кейин "Интер Майами"га ўтганди.
Мессининг АҚШ клуби билан амалдаги келишуви шу йил охирида якунига етади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар